Сўнгги йилларда микробиологик саноат жадал ривожланишга учради ва халқ хўжалигининг мустақил соҳасига айланди. Агар 40 йил аввал микроорганизмлар ва уларнинг ёрдамида олинадиган маҳсулотлардан асосан нон ёпиш, сут ва ликёр-ароқ саноатларида фойдаланилган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг қўлланилиш соҳалари ўнлаб мартага кенгайди.