Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин жисмоний тарбия инсон сиҳат-саломатлигини яхшилаш, уни жисмоний жиҳатдан ривожлантириш ва,умуман ҳар томонлама камолотга етказиш воситаси сифатида алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда соғлом авлодни шакллантириш, ёшларга таълим-тарбия бериш ишлари муваффақиятли амалга ошириш жамият ривожланишининг энг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.