Машинасозлик заводлари республикамизнинг барча саноат тармоқлари учун турли машина ва жиҳозлар ишлаб чиқаради. Машинасозлик корхоналарининг вазифаси — белгиланган мақсадда фойдаланиладиган, пухта, чидамли, стандартга ва техник талабларга жавоб берадиган юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир.