“Бино ва иншоотлар қурилиши” ва “Касбий таълими (Бино ва иншоотлар қурилиши)” таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайѐрлашда ўқитиладиган асосий фанлардан бири “Архитектура” фанидир. Бу фан “Бино ва иншоотлар қурилиши” таълим йўналиши бўйича тайѐрланадиган бўлажак қурувчиларга ва педагогларга турли вазифаларга мўлжалланган бино ва иншоотларни лойиҳалашнинг меъморчилик асосларини, лойиҳаланадиган бинолар ва иншоотларнинг ҳажмий–режавий ечимларини уларда қўлланиладиган қурулиш конструкциялари билан узвий боғлиқ ҳолда ўргатади.