Янги фаннинг диққат марказида жамият ривожланишининг олий мақсади бўлган инсон туради. Яъни, ҲФХ инсон хавфсизлигини ҳаёт кечириш ва фаолият кўрсатишнинг барча соҳаларида таъминлаш муаммоларини ўрганади. ҲФХ фани хавф-хатарни ва ундан ҳимояланиш йўлларини ўрганадиган илмий фандир. У фан ва техника ривожланишининг мантиқий асосида вужудга келади.