Кейинги йилларда жаҳонда сурункали вирусли гепатит С (СВГС) билан хасталанган беморлар сони ортиб бормоқда. Жигар хасталикларини ўрганиш бўйича Европа уюшмаси (EASL) ва Америка уюшмаси (AASLD) маълумотларига кўра1, бугунги кунда дунёда СВГС беморлари қарийб 120 – 130 млн кишини ташкил этади.