Узумчилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бўлиб, аҳолининг озиқ-овқатга ва саноатни эса хом ашёга бўлган талабини қондиради. Ўзбекистоннинг тупроқ ва иқлим шароити бу экин учун нисбатан қулай бўлгани учун у мамлакатимизнинг ҳамма тупроқ ва иқлим шароитларида ўстирилади. Ҳеч бир томарқа йўқки бу экин экилмаган.