Ихтиёрий бир одам қаердадир афсонавий “жуда қувватли” компьютер борлиги хақида эшитиши эхтимолдан холи эмас. Хақиқатдан хам яқиндагина Россиянинг Гидрометео марказига Cray Research фирмасининг қувватли компьютерлари ўрнатилди. 1999 йил ноябрида корхоналараро суперкомпьютер маркази расмий равишда очилди. Бу марказда хозирги пайтда 786 та процессорли компьютер мавжуд. Компьютер саноатининг тез ривожланиши ушбу тушунча нисбий эканлигини вужудга келтирди. Чунки 10 йил олдин уни суперкомпьютер дейиш мумкин эди, лекин хозирги кунда бу компьютерларни суперкомпьютер деб аташ унчалик тўғри эмас