Ушбу маърузалар тўпламида мураккаб дастурий воситаларни яратишда қўлланиладиган асосий метод ва усуллари батафсил кўриб чиқилган. Бунда асосан дастурий тизимларни лойихалашнинг структурали, объектли ва компонентли ёндашувларига катта эътибор қаратилган. Талаб этиладиган технлогик хоссаларни ва сифатларни таъминлашнинг асосий усуллари кўриб чиқилган. Маърузалар матни мисоллар ва тушунтирувчи расмлар билан биргаликда баён қилинган.
Маърузалар матни техника ва информатика ёўналишларига эга олий ўқув юртларининг талабалари учун мўлжалланган. Шунингдек маърузалар матнидан дастурлашни мустақил ўрганувчилар ҳам фойдаланиши мумкин.