Бухоро тиббиёти минглаб йиллик тарихга эга.Мазкур китобда чоп этилган тарихий очеркда тиббиёт илмининг султони Абу Али ибн Синонинг серкулфат ҳаёти ва ниҳоятда серқирра илмий фаолияти тўғрисида замондошлари хотиралари, буюк аллома яшаган даврдаги сиёсий муҳит, у кезган мамлакатлар ва шаҳарлар, уларнинг ҳукмдорлари тўғрисидаги кўпдан кўп илмий маълумотлар асосида бадиий тарзда ҳикоя қилинади.