Ҳар томонлама етук, комил инсонни тарбиялаш бугунги кунда жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан биридир. Шу боис, Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб диққат-эътиборини ёш авлод тарбиясига қаратиб келмоқда. Юртимизда 2010 йилнинг «Баркамол авлод йили» деб эълон қилиниши мустақиллик даврида амалга оширилаётган эзгу ишларимизнинг давомидир.