Ушбу маърузалар матнларида «Ижтимоий экология» фанининг назарий асослари, турли миқёсдаги, айниқса Узбекистондаги инсон экологияси муаммоларининг сабаб ва оқибатлари, ижтимоий-экологик жиҳатлари ёритилган.Маърузалар матни жамият ва инсон ўртасидаги ўзаро муносабатларни фалсафий ва табиий-илмий англашнинг моҳияти, ижтимоий экологиянинг мақсад ва вазифалари баёнини ўз ичига олган. Унда шунингдек ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал этишда иқтисодий сиёсатнинг ролини курсатишга муҳим ўрин ажратилган.Маърузалар матнлари Экология ва бошқа мутахасис йуналишидаги олий ўқув юртларининг талабалари учун мўлжалланган.