Юрак ва магистрал кон томирларнинг тугма пороклари мавзусидаги маъруза матни оддий, равон тушунарли тилда, замонавий адабиётлардан фойдаланилган холда ёзилган. Маърузада юрак ва магистрал кон томирларининг замонавий синфланиши, улардаги кон айланишнинг бузилиши механизмлари алохида хар бир тугма порок учун талкин килинган. Маърузада тугма порокларнинг келиб чикиши, киёсий ташхислаш, улардаги гемодинамик бузилишлар, ЭКГ даги узгаришлар тулаконли ёритилган. Юрак тугма порокларнинг клиник варинатлари, ок ва кук пороклар хакида тула тушунча берилган. Уларнинг бир-биридан фарклаш, клиник таснифлари, диагностик мезонлар, лаборатор ва инструментал текшириш усулларига: экокардиография, рентгенодиагностика, ангиография, поликардиография ва бошкаларга алохида этъбор берилган.