Маъруза матнининг мақсади испан тили тарихини шу тилда гаплашувчи
халқ тарихи билан узвий боғлаган ҳолда баён қилиш, кастил шеваси негизида
пайдо бўлган замонавий испан тили адабий тараққиёти жараёнини
ўрганишдан иборатдир. Испан тили пайдо булганидан ҳозирги пайтгача
бўлган давр фанни ўқитишнинг предметини ташкил қилади. Испанияда
замонавий тил ҳолати. Мамлакатнинг маъмурий жиҳатдан бўлиниши;
қадимий ва ҳозирги даврнинг ўзаро муносабати. Ҳозирги Испания тиллари:
испан, каталан, галисия, баск тиллари. Давлат тили масаласи. Тил тарихи
билан бадиий адабиёт тили тарихи ўртасидаги ўзаро богликлик. Тил
тарихини ўрганишда ижтимоий, тилга оид ички ва ташқи омилларининг
ўзаро боғлиқлиги. Тил тизимида диахрония ва синхрониянинг ўзаро
муносабати. Испан тили тарихининг даврларга булиниши. Даврларга
булиниш мезони. Испан тили тарихида учта асосий давр: кадимий, урта ва
замонавийиспантилидаврлари.