Рецептура ишлаб чиқариш бўлимининг энг масъулиятли ишларидан бир рецептларни тўғри қабул қилиб олишдир. Шунга кўра рецепт қабул қилаётган фармацевт – технолог рецептнинг тиббиёт ходимлари томонидан тўғри расмийлаштирилганлигига яъни рецепт ёзиш қоидаларидаги барча зарурий маълумотларни келтирилганига, ёзилган дори воситаларининг дозалари, ўзаро мос келиши ва беморнинг ёшига бутун диққатини жалб этиши шарт.