Маьлумки, Ўзбекистон Республикасида фаолият курсатаётган “Дори-дармон” давлат акциядорлик уюшмаси Дори-дармон акциядорлик компаниясига айлантирилди. бу хакда ўзбекистон республикаси вазирлар махкамасининг 20 май 2005 йилдаги № 131-сонли карорида таькидлаб утилган.“Дори-дармон” акциядорлик компаниясининг вазифалари:
- Ўзбекистон республикаси аҳолисини сифатли дори-дармон ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
- маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ҳамда ҳаётий муҳим бўлган асосий дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларига шу жумладан наркотик ва ҳисобда турадиган психотроп препаратларга буюртмаларни шакллантириш ҳамда тузиладиган шартномалар асосида республика соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг уларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;
- Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича давлат резервининг дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжларини қондиришни таъминлаш;