Мазкур рисола Самарқанд шаҳри ва вилоятида жойлашган машҳур тарихий ёдгорликлар билан бир қаторда халқ хотирасида сақланиб келаётган муқаддас қадамжолар таърифи ва тавсифига бағишланган. Аксарият тарихлар жонкуяр муаллиф саъй-ҳаракати ва изланишлари натижасида жамланган бўлиб, маънавий меросимиз ихлосмандлари учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.