Зигмунд Фрейд 1856-йили 6 майда Чехословакиянинг Пршибор (у пайтдаги Фрейбург) деган кичик бир шаҳрида дунёга келади. 1860-йили Фрейдлар оиласи Венага кўчиб ўтишади ва З. Фрейд умрининг охиригача Австрияда яшаб ижод қилади. Физика, биология, тарих ва фалсафага ўч бўлган З. Фрейд доимо табиатда бўладиган ҳодисаларнинг ўзини ўрганибгина қолмасдан, уларнинг сабабларини излаган. З. Фрейд умрининг охиригача детерминист бўлиб қолди, яъни руҳий-асабий бузилишларнинг сабабини, асл моҳиятини излади