Молия-кредит тизими ва унинг ажралмас таркибий қисми бўлган суғурта миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ва барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. “Суғурта иши” фани талабаларга мазкур соҳанинг назарий ва амалий асосларини пухта эгаллаб олиш имкониятини беради. Ушбу фанда суғуртанинг иқтисодий моҳияти, суғурта соҳасида қўлланиладиган атама ва тушунчалар каби долзарб масалалар ўз аксини топган.