Ушбу ишчи дастур намунавий фан дастури асосида тайёрланган ва унивеситетнинг барча мутахассисликлари ўқитувчиларини тайёрлаш учун тавсия этилади.
Дастурда бўлажак ўқитувчи бакалаврларнинг педагогик фаолиятини самарали ташкил этиш, таълим субъектлари ўртасида ижобий муносабатни йўлга қўйиш, уларнинг педагогик психологик маҳоратларини шакллантириш хусусидаги масалаларнинг мазмуни ёритиб берилган. Дастур мазмунига кадрларни тайёрлашга қўйилаётган бугунги кун талабларидан келиб чиқиб ёндошилган.