Тил қурилишининг табиати, лисоний бирликларнинг моҳиятига оид масалалар муҳокамасига бағишланган ушбу рисолада замонавий тилшунослик фанидаги қатор долзарб муаммолар ҳақида сўз юритилади. Ҳар қандай илмий тадқиқотнинг самараси танланган таҳлил методлари ва ушбу методларнинг назарий асосланишига боғлиқ эканлигини инобатга олиб, асосий эътибор лисоний таҳлил методологиясига қаратилган.