Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Олдин ўтказилган тадқиқотлар айрим вилоятлар шароитида уй ва айрим ёввойи йиртқич ҳайвонларнинг гелминтофаунасини, эхинококкоз ва ценурозга қарши курашиш муаммоларини (И.Х.Иргашев, 1956; Н.М.Матчанов, 1969; В.М.Содиєов, 1969, 1970; М.Аминжонов, 1986; М.Мусинов, 1988) ўрганишга, ҳайвонларнинг ценурозига қарши иммунопрофилактикани ишлаб чиқишга, турли препаратларни итларнинг цестодозларига қарши синаб кўришга қаратилган.