Фаннинг предмети дейилганда ўша фан нимани ўрганиши назарда тутилади. Адабиётшунослик ("адабиёт" қ "шинос", яъни ўрганиш, яхши билиш қ "лик") фанининг номиданоқ унинг ўрганиш соҳаси адабиёт эканлиги очиқ-ошкор кўриниб туради. "Адабиёт" сўзи арабча "адаб" сўзининг кўплик шакли бўлиб, у кенг ва тор маънода қўлланилади. Кенг маънода қўлланилганда "адабиёт" сўзи ўқишга мўлжаллаб ёзилган ва чоп қилинган барча асарларни ўз ичига олади. Шунга қарамай, "адабиёт" сўзи (термини) тор маънода ҳам жуда фаол ишлатилади ва бунда сўз санъатига дахлдор бўлган асарлар — бадиий адабиёт тушунилади.