Ушбу маъруза матнларида бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг маҳсулотига бўлган талаб ва таклиф ва уларнинг эластиклиги билан боғлиқ назарий ва амалий масалалар ёритилган. Эластиклик назариясидан амалиётда фойдаланиш йўналишлари очиб берилган. Истеъмолчиларнинг бозордаги хатти-ҳаракати ва унга таъсир қилувчи омиллар аниқ мисоллар асосида очиб берилган. Корхоналарнинг рақобатлашган бозордаги ҳаракати, монопол ва олигополик бозорлардаги ҳаракати билан боғлиқ назарий ва амалий масалалар ўрганилган ва графиклар асосида таҳлил қилинган ҳамда корхоналар фойдасини максималлаштиришга доир масалаларнинг иқтисодий қўйилиши ва уларнинг ечими кўрсатиб берилган.