«Товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган. Товар деб - сотиш учун ишлаб чиқарилган инсонларнинг бирон-бир эҳтиёжини қондира оладиган маҳсулотга айтилади. Маҳсулот билан товарнинг орасидаги фарққа тўхтаб ўтиб, у: нарса фойдали бўлиши ва киши меҳнатининг маҳсули бўлиши мумкин-у, аммо у товар бўлмаслиги ҳам мумкин.