Курснинг асосий вазифаси ўзбек давлатчилигининг пайдо бўлиши ва унинг тарихий босқичлари ҳақида билим бериш ва ўзига хос тараққиёт йўлларини ўрганиш, халқимизнинг қадимий қадрияти, ўзбек давлатчилигига оид манбалар билан таништиришдан иборатдир.
Шунингдек давлатчилик тушунчаси билан таништириш, давлат – бу ҳокимиятнинг фуқаролар билан алоқалари муносабатлари мажмуасини очиш асосий мақсадимиздир. Ўзбек халқининг қонунчилик анъаналарини қадимийлигини таъкидлаш, давлатнинг муҳим вазифаларини атрофлича ўрганиш мақсадга мувофиқдир.