Ушбу маъруза матни матбаачилик ихтисослиги учун ўзбек тилида тузилган. “Ёруғлик техникаси асослари” курси учун мўлжалланган. Янги ўқув режа бўйича бу курс иккита фанни “Ёруғлик техникаси асослари ” ва “Ранг назарияси” асосларини бирлаштирган ва иккита қисмдан ташкил топган.Биринчи қисмдаги мавзулар нурланиш манбалари , қабул қилгичлар , уларнингхоссалари, ёруғлик сезувчи материаллар турлари, фотографик жараёнларнинг физик-кимёвий асослари бўйича керакли маълумотлар келтирилган.