Мутахассисликка кириш фани уч бўлимдан иборат бўлиб, 18 соат маъруза ўқилади. Институт, кафедра ҳақида, соҳа тараққиётининг тарихий маълумотлари, Чарм ва мўйна технологиясининг халқ хўжалигида тутган ўрни, хом ашё базаси, саноат ривожланишининг янги йўналишлари ҳақида тушунча берилади. Терининг тузилиши, физиологик функцияси, топографик майдонлари, ўрганилади. Чарм, мўйна ва қўй пустини саноати учун хом ашё ва консервалаш усуллари ҳақида тушунча берилади. Саноат корхоналарига саёҳат уюштирилиб, уларнинг фаолияти билан таништирилади.