Ўқув қўлланма йўл хўжаликлари иқтисодиёти ва унинг ташкилий асослари масалаларига бағишланган бўлиб, унда қўлланиладиган иқтисодий усуллар, натижалар ва ҳолатларини ифодаловчи кўрсаткичларни баҳолаш ҳамда таҳлил қилиш йўллари бевосита соҳа хусусиятига боғланган ҳолда кўрсатиб берилган. Ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг йўл хўжалиги тармоқ иқтисодиёти ва менежменти йўналишлари бўйича “Йўл хўжалиги иқтисодиёти” фанини ўрганувчи талабалар ва шу соҳа мутахассислари фойдаланишлари учун мўлжалланган.