Ушбу услубий кўрсатмада танланган мавзулар талабаларда бозор иқтисодиётига ўтиш ва бозор иқтисодиёти билан боғлиқ муаммоларни тўғри ҳал этиш йўлларини ўрганиш имкониятини беради. Услубий кўрсатмани тузишда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодий ҳаётни барқарорлаштириш билан боғлиқ янгича фикрлар, бозор иқтисодиёти қонунлари механизми ва муаммоларини ўрганишга алоҳида эътибор берилган. Ушбу услубий кўрсатма талабаларнинг мустақил равишда иқтисодий тафаккурларини мустаҳкамлашга яқиндан ёрдам беради деган умиддамиз.