Ушбу маъруза матнлари информатика ва ахборот технологиялари фанининг Интернет технологиялари бўлимига бағишланган. Ундан маърузага тайёрланиш ва ўқиш, амалий машғулотларда, оралиқ ва якуний назоратларни ўтказишда ва талабаларнинг мустақил таълимини ташкиллаштиришда фойдаланиш мумкин. Унда назарий билимлар билан бирга уларни мустаҳкамлаш учун 200 га яқин тест саволлари ҳам жой олган. Маъруза матнларидан Интернет технологияларини
мустақил ўрганмоқчи бўлганлар ҳам фойдаланиши мумкин.