Ушбу маърузалар матни институтнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси таълим йўналишлари I курс бакалаврият талабаларига мўлжалланган бўлиб, I қисмида "Умумий химия" курсига тегишли бўлган: химиянинг асосий тушунча ва қонунлари, атом тузилиши, химиявий боғланиш ва унинг турлари, химиявий жараёнлар боришининг асосий конуниятлари, эритмалар, уларнинг хоссалари, эритмаларда борувчи жараёнлар, электрохимиявий жараёнлар ва комплекс бирикмалар бўлимларини ўз ичига олган мавзулар баён этилган.