Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фани, табиатга зарарли таъсирнинг олдини олиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, экологик-иқтисодий барқарор ривожланиш ва экологик-иқтисодий саводхонликни оширишга хизмат қилади. Шу сабабдан мустақил Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиши ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш шароитида ушбу фанни ўқитиш катта илмий амалий аҳамиятга эгадир.