Ушбу маърузалар матнида агросаноат интеграциясининг чуқурлашуви, ривожланиши натижасида шаклланадиган агросаноат мажмуасининг моҳияти, унинг таркиби, иқтисодиётда тутган ўрни, мажмуага кирувчи соҳаларнинг ҳозирги ҳолати, ривожланиш йўналишлари, уларнинг иқтисодий ресурслари ҳамда қишлоқ хўжалигининг ер, меҳнат, моддий-техника ресурслари, тармоқда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг шаклларига оид мавзулар батавсил ёритилган.