«Мультимедиа тизимлари ва технологиялари сервиси» фани бўйича тажриба-синов ўқув-услубий мажмуаси ТАТУ Самарканд филиали «Информатика ва ахборот технологиялари» кафедрасида тайёрланган. Ушбу мажмуа янги инновацион технология асосидаги ўқув-услубий ва маълумотли ҳужжатлардан иборат бўлиб, талабаларда маъруза ва амалий машғулотларни мустақил ўрганиш бўйича ўзлаштириш сифатини оширади. Ўқув-услубий мажмуа «Мультимедиа тизимлари ва технологиялари сервиси» фанини ўрганувчи бакалавриат босқичи талабалари учун мўлжалланган.