Кимёвий жараёнлар фавқулодда жуда хилма-хил кечади. Лекин уларнинг ҳаммаси маълум бир умумий қонуниятларга бўйсунади. Бу қонуниятларни физик ва коллоид кимё фани ўрганади.
Кимёвий ҳодисалар физикавий жараёнлар билан бирга кузатилади. Масалан: иссиқлик ажралиб чиқиши ёки ютилиши билан борадиган кимёвий реакциялар, ионларнинг харакатланиши туфайли электр токининг ҳосил бўлиши ва бошқалар.