Ушбу "Техникавий ижод ва дизайн" фанидан тузилган маъруза матни олий техника укув юртларининг укув услубий бошкармаси томонидан тасдикланган ва Бухоро озик-овкат ва енгил саноат технологияси институти бакалаврлар мутахассисликлари учун "ТВФ ва ИТ" кафедрасида тузилган вактинчалик намунавий дастур асосида езилган.
Бу маъруза матни инсонни куршаб олган буюмлар олами хакида, уни идрок этиш, унинг ташкил килиниши,принциплари ва конуниятлари тугрисида езилган. Муаллиф бой тарихий маданий материалларга ва замонавий лойихалаштириш сохасидаги амалий тажрибалар,санъатнинг узига хос хусусиятлари хакида,оммавий техник махсулотларнинг эстетик ахамияти тугрисида суз юритадилар. Маъруза матнида мутахассис дизайнерларнинг
вазифалари ва моддий бушлик мухитини ташкил этишда хар бир кишининг иштирок этиши мумкинлиги очиб берилган ва шулар билан бир каторда рангли композиция, ранг ва ранг уйгунлиги, эргономика, пластмасс буюмларда бадиий лойихалашнинг асосий жараенлари, дизайнер фаолияти, буюмлар мухитини яратиш ва алифболар кенг еритиб берилган. Маъруза матни касбий таълим мутахассисликлари бакалаврлар учун мулжалланган булиб, ундан бошка дизайн сохасидаги ва бадиий лойихалаш сохасидаги таълим олувчи талабалар хам фойдаланишлари мумкин.