Ҳуқуқнинг маънавий-ахлоқий асослари, ҳуқуқий маданият ва қадриятларнинг қадимий тарихий илдизлари ва манбалари моҳиятини ёритиш ҳуқуқий билим ва маданиятни ўстиришнинг жамият тараққиёти учун долзарблигини, ҳисобга олсак жамият маънавий ҳаёти ривожида ҳуқуқий онг ва маданиятнинг аҳамиятини илмий тадқиқ этиш олимлар олдида турган энг муҳим вазифалардан бўлиб ҳисобланади. «Маънавий юксалиш ва ҳуқуқий баркамоллик» деб номланган ушбу китоб ана шу долзарб мавзуга бағишланган.