«Кончилик иши» таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлашда талаба эгаллайдиган касбига энг яқин бoeлган фанларидан бири «Ер ости кон ишлари технологияси» фанидир. Бу фанни ўқитиш мақсади талабаларни ер ости кончилик ишлари техологиясида мавжуд бoeлган техник атамалар, фойдали қазилма конларини қазиб олиш усуллари ва технологияси тўғрисида тушунчалар, амалда қўлланиладиган техника воситалари, уларнинг турли шароитларда ишлаш тамойиллари билан таништиришдир.