« Дастурлаш технологиялари » фанидан тажриба-синов ўқув-услубий мажмуаси ТАТУ , Самарканд филиали «Информатика ва ахборот технологиялари» кафедрасида тайёрланган. Ушбу мажмуа ўқув-услубий ва маълумотли ҳужжатлардан иборат бўлиб, талабаларни маъруза , амалий ва тажриба машғулотларни мустақил ўрганиш бўйича ўзлаштириш сифатини оширади. Мажмуа янги педагогик технологиялари асосида ёзилган. Ўқув-услубий мажмуа « Дастурлаш технологиялари» фанини ўрганувчи бакалавриат босқичи талабалари учун мўлжалланган.