Ушбу маъруза матни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани бўйича тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий комплекси раҳбари котибиятида (2004 йил 16 апрель; 07-1-56-сонли хати) маъқулланган намунавий дастур асосида тайёрланди. Мазкур маъруза матнларида «Миллий истиқлол ғояси» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, жамият тараққиётининг мафкуралар билан боғлиқлиги, глобаллашув жараёни ҳамда мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалалари «Жамият тараққиётининг ғоявий асослари ва ҳозирги замон» бўлимида кенг баён қилинган.