Ушбу дастур «Бойитиш фабрикаларни чиқиндиларини сақлаш технологияси» фанини ўқитишда ҳозирги замон технологик жараёнларини фан ва техника сўнги ютуқлариниҳисобга олган холда, Фан тарихи ва ва унинг ривожланишиниг тенденцияси, истиқболи ҳамда республикамиздаги ижтимоий ва иқтисодий ислохатлар натижалари ва худудий муаммоларнинг технологик истиқболига таъсири маслаларини қамрайди.
Фан ўқитилишидан мақсад – магистрантларга амалиётда бойитиш жараёнларида хосил бўладиган чиқитлар уларни жойлаштириш ва сақлаш улардан келажакда фойдали хом ашёларни ажратиб олиш йўлларини такомиллаштиришини, сақлашни ўрганиш ва янги технология яратишда татбиқ эта олувчи мутахассисларни тайёрлаш ва бойитиш жараёнларида хосил бўлган чиқитларни сақлаш технологияси ҳақида амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ва олинган кўникмаларни амалий тажрибаларда кенг қўллашга ўргатишдир.