Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат халқимизнинг моддий фаровонлигини янада ошириш, аҳолининг кундан-кунга ўсиб бораётган моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. Бунда ишлаб чиқарилаётган истеъмол молларининг сифатини яхшилаш, уларнинг ассортиментини янада кенгайтириш ҳамда жаҳон бозорида рақобатбардошлигини ошириш алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан республикамизда истеъмол молларининг ишлаб чиқарилиши бўйича кун сайин беқиёс ишлар амалга оширилмоқда.