Тил товушининг лисоний бирлик ҳолатини эшитиб, кўриб бўлмайди, фақат ақл билан идрок этиш мумкин. Шунга кўра тил товушлари тизимини тасвирлаш уларнинг нутқий бирлик (талаффуз бирлиги) ҳолати асосида амалга оширилади. Тил товушларини оғзаки йўсинда тасвирлаш талаффуз бирликлари билан, ёзма йўсинда тасвирлаш эса ҳарфий ифодалар ёрдамида амалга оширилади