Сўнгги йилларда ҳар қандай давлатнинг ҳар қандай давлатнинг нефтгаз ҳудудлари ва акваторияларида, мустасно бўлмаган тарзда, олиб борилаётган геология – қидирув ишлари жуда ҳам йирик УВ конларини очиш билан нефтгаз саноатини қувонтирмоқда. Бунинг сабаби жаҳоннинг барча ўлкаларидаги нефтгаз қидирув ишларининг анъанавий геотузилмаларидан ноанъанавий манбаларга ўтиб бориш жараёнидаги геологик шароитларни объектив равишда мураккаблашиб бориши бўлмоқда. Чунки анъанавий манбалар ўз ресурсларини ишлатиб бўлмоқда. Ўз навбвтида геология – қидирув ишларининг сарф-харажатлари ҳам кескин ортиб бормоқда.