Ўзбекистон Республикасида жамият тараққиётининг барча жабҳаларида, энг аввало, иқтисодий соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида аниқ дастур ишлаб чиқилган. Бу дастурни жорий этишдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистоннинг демократик ва бозор ислоҳотларини амалга ошириш, жаҳон ҳамжамиятига кенг интеграциялашуви ва барқарор олға бориши учун мустаҳкам замин яратишдир.