Қишлоқ хўжалик самарадорлигини ошириш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳозирги кунда долзарб, маъсулиятли масаладир. Аҳолини йил давомида мева – сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлаш учун сақлаш ва қайта ишлаш ишла¬рига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки, мева – сабзавот ва полиз маҳсулотлари мавсумда етиштирилади. Уларни узоқ сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этмасдан аҳолини турли маҳсулотлар билан йил мо¬байнида таъминлаб бўлмайди.
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпайган сари сақлаш ва қайта ишлаш ҳам такомиллашмоғи керак.