"Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ўсиши, хом ашёдан смарали фойдаланиш, рсурстежамкор технологияларни жорий этиш муҳим бир мақсадга- моддий ишлаб чиқариш ҳажмини орттириш ва аҳоли фаровонлигини усишига қаратилган.
Саноатда хом ашёни чуқур қайта ишлаган ҳолда ва тўлиқ ишлаб чиқариш цикли билан замонавий вертикал-интеграцияланган тўқимачилик комплекслари фаолиятини ташкил этиш (8 та туманда); тижорат банклари кредитларини жалб этган ҳолда намунавий лойиҳалар негизида тайёр тикувчилик-трикотаж ва пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ихчам замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этиш (45 та туманда) ҳисобига ишчи кучи кўп бўлган 53 та туманларда 13 мингта янги, юқори технологияли иш ўринлари ташкил этиш кўзда тутилган.
"