"Мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳа ва тармоқларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси йилдан-йилга тобора ортиб бораётганлиги мустақил тараққиётнинг дастлабки йилларида халқимиз танлаб олган ривожланиш йўли нақадар тўғри ҳамда пухта асосга эга эканини, энг муҳими уларнинг негизида фуқароларимизнинг ҳаётий орзу интилишлари ва манфаатлари ўзининг яққол ифодасини топганини кўрсатмоқда.
Биз ўз олдимизга эзгу мақсад қилиб қўйган келажаги буюк давлатни барпо этишда, ижтимоий иқтисодий юксалишнинг мураккаб, изчил ва давомли бўлиши йўлида ҳар бир йил алоҳида поғона бўлиб хизмат қилаётгани эътиборлидир.