Компьютер учун дастур тузиш учун, қаралаётган масалани ечиш алгоритмини махсус қоидалар асосида тузиш талаб қилинадики, у инсон ва компьютерга ҳам тушунарли бўлиши лозим бўлади. Бундай ёзув дастурни бошланғич матни ёки дастур деб аталади. Дастур оддий матн муҳаририда ёзилади. Сўнгра дастур компьютер процессори томонидан бажарилиши учун махсус дастур-таржимон ёрдамида машина кодига ўтказилади.